ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори
Инсон ҳуқуқлари
Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази билан ҳамкорликда Координатор Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларини соҳасидаги мажбуриятларини бажаришини қўллаб-қувватлайди. Бу борада Омбудсман институти ҳодимларининг малакасини ошириш мақсадида тренинглар олиб борилмоқда, ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ходимларининг инсон ҳуқуқларига оид ҳалкаро мейёр ва андозаларни қўллаш бўйича маҳоратини кучайтириш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, Координатор томонидан жазони ижро этиш идоралари ходимлари учун тренинглар ташкил қилинмоқда ва Ички ишлар вазирлиги Академияси инсон ҳуқуқлари бўйича Ресурс Марказига ёрдам кўрсатилмоқда.