ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори
Атроф – муҳитни ҳимоя қилиш
Ўзбекистонда муқобил энергия манбалари сохасида сиёсатни ривожлантириш учун катта ишлар бажарилмоқда; Сирдарё сув тизими ифлосланиш даражаси устидан мониторинг олиб борилмоқда; табиий офатларга тайёргарлик тадбирлари бўйича огоҳлик кучайтирилмоқда. Лойиҳалар координатори сув сифатини яхшилашда ташаббускорлик қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси табиатни мухофаза килиш давлат қўмитаси билан биргаликда фаолият олиб боради ва давлат идоралари учун фавқулоддаги холатларни олдини олиш ва уларга қарши ҳаракат услублари бўйича тренинглар ташкиллаштиради.