ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори
Чегараларни химоя қилиш
Координаторнинг асосий вазифасидан бири бу чегарадан ўтиш ҳужжатлари (паспорт) ҳавфсизлигини такомиллаштириш ва Ҳукуматни ноқонуний наркотик моддалари савдосига қарши курашидан иборат. Бу йўналишда Координатор биометрик паспортлар ва машина ёрдамида текширилувчи сафар ҳужжатларини беришда экспертлар даражасида учрашувлар ўтказади, Наркотикни Назорат Қилиш Миллий Марказига техник ёрдам кўрсатади, ва марказ ҳодимлари учун ушбу ноқонуний савдога қарши курашишда самарали услубларни қўллаш мақсадида ўқув – таълим курсларини ташкил қилади.