ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар бўйича координатори наркотик моддаларни ноқонуний айланмасига қарши курашда қўмаклашмоқда
ТОШКЕНТ, 1 феврал 2012 – Наркотик моддаларни ноқонуний айланмасига қарши кураш аспектлари мавзусида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-тахлил марказининг наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссиялари котиблари учун ЕХҲТ томонидан семинар бугун Тошкент шаҳрида ташкил қилинди.
Семинарда наркотик моддаларни ноқонуний айланмасига қарши курашни назорат қилиш дастурини мамлакатнинг барча вилоятларида амалга ошириш учун масъул 14 вилоят хокимияти вакиллари қатнашди. Семинар қатнашчилари мавжуд бўлган қоидалардаги янгиликлар ҳамда тегишли давлат идоралари томонидан наркотик моддаларни ноқонуний айланмасига ва кимёвий прекурсорларга қарши курашга қаратилган эҳтиёт чоралар ҳақида хабардор қилиндилар.
"Мазкур семинар Ўзбекистон ва ЕХҲТнинг наркотик моддаларнинг халқаро савдосига қарши курашда ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга содиқлигидан далолатдир" деб фикр билдирди Йенс Расмуссен, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар бўйича координатори вазифасини бажарувчи.
Семинар ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар бўйича координатори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-тахлил марказининг ҳамкорлик лойиҳаси доирасида ташкил қилинган.