Янгиликлар
Сешанба куни Ўзбекистон конституцияси бўйича референдумидаги халқаро кузатувчилар матбуот анжумани ўтказади
Tashkent 27 марта 2023
Тошкент, 2023-йил 27-март – ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) кузатувчилари 28-март, сешанба куни Ўзбекистондаги конституция бўйича референдумни кузатиш бўйича чекланган миссия очилишига бағишланган матбуот анжумани ўтказади.
Нима:
- ДИИҲБ сайловни кузатиш миссиясининг роли ва унинг режалаштирилган фаолияти билан таништириш
Ким:
- Элчи Алберт Жонсон, ДИИҲБнинг референдумни кузатиш бўйича чекланган миссияси раҳбари
Қачон:
- 15.00 маҳаллий вақт (GMT+5) 2023-йил 28-март
Қаерда:
- Le Grande Plaza меҳмонхонасининг 10-қаватдаги йиғилишлар зали, Ўзбекистон Овози кўчаси, 2-уй, Тошкент
Рўйхатдан ўтиш:
- Рўйхатдан ўтиш шарт эмас, аммо фақат журналистларнинг саволлари қабул қилинади
ДИИҲБнинг Ўзбекистондаги сайловларни кузатиш фаолияти ҳақида қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага киринг: https://www.osce.org/odihr/elections/uzbekistan
ОАВ билан алоқа учун масъул ходим:
Элма Сехалич, медиа таҳлилчиси: Elma.Sehalic@odihr.uz