Элчи Джон МакГрегор
Ванкувер шаҳрида таваллуд топган Джон МакГрегор, Канада ҳарбий-денгиз кучлари собиқ офицери бўлиб, 2016 йилнинг май ойида Германия раислиги томонидан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойихалар координатори лавозимига тайинланди. Бундан олдин, 2013 йилдан бошлаб ЕХҲТнинг Бишкекдаги маркази раҳбари ўринбосари бўлиб ишлаган, ҳамда Бакудаги ЕХҲТнинг офиси раҳбарининг ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимида икки йил хизмат қилди. МакГрегор – оилали, иккита фарзанди ва иккита невараси бор. Француз тилини яхши билади ва Азарбажон, Қирғиз ва Ўзбек тилларда нутқ сўзлай олади. Уч йилдан ортиқ ишлаган Канадалик элчи МакГрегор, энг узоқ хизмат кўрсатган жойдаги операция раҳбари сифатида ЕХҲТ тариҳида қолди. 2019 йил 1 сентябрда, Мустақиллик кунига бағишланган тантанали маросимда, Ўзбекистон Президенти уни шахсан «Дўстлик» ордени билан тақдирлади.